Welcome to Jondor tumani hokimligi   Click to listen highlighted text! Welcome to Jondor tumani hokimligi Powered By GSpeech

Мустақилигимизнинг 24 йиллик байрамини ҳар бир соҳада ютуқлар билан қаршилаш халқимизга ҳос одат, гўзал анъанадир. Айниқса, ҳудудларда огохлик ва ҳушёрликни ошириш, фарзандларимизни ҳам шу йўлда тарбиялаш, уларнинг жисмоний камолотига эътибор қаратиш бугунги долзарб масалалардан биридир. Шу  мақсадда чегара қўшинлари ташаббуси билан ўтказилган мини-футбол мусобақаси алоҳида аҳамият касб этади. Футболчилар  таркиби ҳарбийлар ҳамда Олот ва Қоракўл туманлари ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ходимларининг фарзандларидан бўлиши ҳам диққатга сазовардир. Шу боис 10-14 ёшли болалар ўртасида бўлиб мини-футбол мусобақалари  кўпчиликнинг эътиборини жалб этди.

           

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Бобоев, ҳоким ўринбосари Н.Каримов, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари В.Жўраевлар иштирок этиб, сўзга чиқдилар. Туман ҳокимининг ёш спротчиларга табригини туман ҳокимининг бош мутахассиси Б.Бешимов ўқиб эшиттирди.

       

 Қизғин кечган беллашувлар сўнгида “Соинқоровул” гуруҳи биринчи, “Қирлишон” гуруҳи иккинчи  ва “Олот ҳокимлиги” гуруҳи учинчи ўринларни эгаллашди. Ғолибларга медаллар, махсус дипломлар ва “Камолот” ЁИҲ туман кенгашининг совғалари топширилди. Туман маданият ва спорт ишлари бўлими, 20-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мутасаддилари ҳам тадбирда фаол иштирок этдилар.  

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech