Welcome to Jondor tumani hokimligi   Click to listen highlighted text! Welcome to Jondor tumani hokimligi Powered By GSpeech
kasana
Имтиёзли кредит — эртанги даромад манбаи
Август 11, 2015

«Юртимизни обод этайлик!»

amzhi_atligimiz_ifodasi

amzhi_atligimiz_ifodasiЎзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ Бухоро шаҳридаги «Экобоғ»да ана шу шиор остида экологик акция ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Экоҳаракати ҳудудий бўлими, «Маҳалла» жамоат фонди ва «Камолот» ЁИҲ Бухоро шаҳар бўлинмалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари томонидан ташкил этилди.

Унда ёш экологлар, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этдилар. Боғ ҳудуди тозаланиб тартибга келтирилди, дарахтларга шакл берилиб, таналари оқартирилди. Тўпланган хас-хашаклар шаҳар ташқарисига олиб чиқилди.

—Ўзига хос ҳашардан сўнг экологик богъ янада кўркам кўриниш олди,—дейди Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлими масъул ходими Жаҳонгир Шарипов.—Хайрли иш Мустақиллик байрамига багъишлаб, вилоятимиз барча туман ва шаҳарларида ўтказиладиган ободончилик ишларининг дебочаси бўлди.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech