Welcome to Jondor tumani hokimligi   Click to listen highlighted text! Welcome to Jondor tumani hokimligi Powered By GSpeech

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида

article5749
Ишламайдиган шахсларга пенсия ва нафақа тўлаш тартиби ўзгартирилди
Август 12, 2015
ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ
Август 21, 2015

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида

скачанные файлы (3)

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги

Қонунининг мазмун ва мақсади

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва мақсади ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида ташкил этилган “Ишонч телефон”лар
201скачанные файлы (3)4 йил 3 декабр куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун Президентнинг 2013 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастурини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган. Қонун 5 боб, 31 моддадан иборат.
Ушбу қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг қўшимча кафолатларини таъминлаб беришга қаратилган.
Бугунги кунгача фуқароларнинг мурожаатлари 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири асосида тартибга солинар эди. Аммо ушбу қонунда юридик шахсларнинг мурожаати борасида қоидалар белгиланмаган эди. Шунингдек, электрон мурожаатлар ҳам назарда тутилмаганди. Янги қонун мақсади – фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиришдан иборат.
Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Мурожаатлар шакллари оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Юқорида айтилганидек, эндиликда электрон мурожаатлар ҳам расмий мақомга эга бўлди.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида Тадбиркорларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилган тақдирда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг «8-371-237-01-11» ва Бухоро вилояти инспекциясининг «223-01-11» рақамли «Ишонч телефон»лари хизматига оғзаки мурожаат қилишлари мумкин.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech